Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Ёшлар тарбияси, ҳалол меҳнат, оилавий муносабатларда эркак ва аёлларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир диний таълим” мавзусида маърифат соати

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.07.2021 2956 Yangiliklar

Транспорт вазирлиги марказий аппаратида “Ёшлар тарбияси, ҳалол меҳнат, оилавий муносабатларда эркак ва аёлларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир диний таълим” мавзусида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров иштирокида маърифат соати ўтказилди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда иштирокчилари домлага ўз саволлари билан мурожаат этди. Фарзандларнинг диний тарбиясида қайси манбаларга таяниш кераклиги, Исломда эркак ва аёлларнинг ҳуқуқлари, гендер тенглиги, транспорт воситалари, ёшлар кийими ва бошқа кўргазмали воситаларда араб тилида дуолар, исмлар, ниятли сўзлар акс эттирилиши, телевидениеда диний билимларни ошириш учун туркум кўрсатувлар ташкил этилиши юзасидан берилган саволларга Нуриддин домла томонидан батафсил жавоблар берилди.

Бунда Қуръон, Ҳадислардан ҳикматли сўзлар, намуналар келтирилиб, изоҳлар берилди.