Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 738-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар бўйича навбатдаги очиқ тендер жорий йилнинг 31 май санасида бўлиб ўтади.
Тендерга жойлаштирилган йўналишлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш, тизимдан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни юклаб олиш ҳамда тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.
Шунингдек, талабгорлар тендер таклифларини тақдим этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ҳисоб рақамига (АТБ “Ипотека банк” Чилонзор бўлими, ҳ/р: 4014108604262773422967279, банк коди 00997, СТИР: 202811527) ўтказишлари лозим.
Тендер таклифларини юбориш учун тўловлар фақатгина ташкилотнинг банк ҳисоб рақамидан пул ўтказиш йўли билан амалга оширилиши керак.
Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишлар тендерга қўйилган лотлар:
ВШ-945 “Шаҳрисабз - Урганч” Шаҳрисабз томондан
ВШ-969 “Гулистон - Зомин” Гулситон томондан
ВШ-1130 “Тошкент - Чимбой” Тошкент томондан
ВШ-1103 “Тоз қишлоғи - Арнасой” икки томонидан
ВШ-1169 “Тошкент - Конимех” икки томонидан
ВШ-970 “Гулситон - Гагарин” Гагарин томондан
ВШ-1154 “Ховос - Жўйлангар” икки томондан