Тошкент вилояти ҳудудидаги шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларни бириктириш бўйича электрон тарзда
ОЧИҚ ТЕНДЕР ЎТКАЗИЛАДИ.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 738-сонли қарори талабларига мувофиқ шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилади. Тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган, тегишли равишда автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташувларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМ”га мувофиқ:
- тендерда қатнашиш учун таклифлар талабгорлар томонидан ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим етилади;
- айнан битта автотранспорт воситаси бир вақтнинг ўзида бир нечта тугалланмаган лотларга ҳамда амалдаги шартномага мувофиқ йўналишга бириктирилган автотранспорт воситаларининг тендер таклифи сифатида ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилмайди (шартноманинг амал қилиш муддати тугашига олтмиш ва ундан кам кун қолганида мазкур шартномада кўрсатилган автотранспортларнинг ахборот тизимига киритилишига йўл қўйилади).
Талабгор тендер таклифларини тақдим этиши учун тендерни ташкил этиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида эълон бериш харажатларини қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида тўловни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳисоб рақамига (АТБ “Ипотека банк” Чилонзор бўлими, ҳ/р: 4014108604262773422967279, банк коди 00997, СТИР: 202811527) ўтказиб, 2024 йил 10 июнь соат 14:00 гача ўз тендер таклифларини ахборот тизими (e-tender.uztrans.uz) орқали тақдим этиш шарт.
Тендер таклифлари белгиланган муддат якунланганидан кейин қабул қилинмайди ҳамда Тендер таклифлари тақдим етилганидан кейин қатнашчилар уларга тузатиш киритиш ҳуқуқига эга эмас.
Қатнашчилардан тендер бўйича келиб тушган таклифлар ахборот тизими орқали автоматик тарзда баҳоланади.
Тендерни ташкиллаштириш бўйича ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Тошкент вилояти транспорт бошқармаси.
Маълумот учун телефон: (+99871) 202-05-00 (213).
№
|
Йўналиш рақами
|
Йўналиш номи
|
Йўналиш тури
|
Шаҳар атрофи йўналиши
|
1.
|
ВХ-225 й.т
|
“Янгийўл деҳқон бозори - Кушек қишлоғи”
|
йўналишли такси
|
2.
|
ВХ-265 й.т
|
“Қизилтоғ қўрғони - Қўйлиқ деҳқон бозори (Энбек орқали)”
|
автобус
|
3.
|
ВХ-305 й.т
|
“Сохибкор МФЙ - Дам олиш уйи”
|
|
4.
|
ВХ-338 й.т
|
“Чувилдоқ қишлоғи - Ангрен деҳқон бозори”
|
|
5.
|
ВХ-351 й.т
|
“Ангрен деҳқон бозори - С.Рахимов ф.у.”
|
|
6.
|
ВХ-381 й.т
|
“Вилоят марказий шифохонаси - Паррандачилик фабрикаси”
|
|
7.
|
ВХ-400 й.т
|
“Дўстобод АШБ – Чиноз шаҳри (Меҳнатобод орқали)”
|
|
8.
|
ВХ-432 й.т
|
“Қорасув қўрғони - Бургалик қишлоғи”
|
|
9.
|
ВХ-433 й.т
|
“Қайтмас қишлоғи - Қўйлиқ деҳқон бозори”
|
|
10.
|
ВХ-445 й.т
|
“Бешбой маҳалласи - Қўйлиқ деҳқон бозори (Қорасув орқали)”
|
|
11.
|
ВХ-450 й.т
|
“ГЭС - Гулчилик маҳалласи - Жанубий вокзал АШБ”
|
|
12.
|
ВХ-456 й.т
|
“Вилоят марказий шифохонаси - А.Яссавий МФЙ (Охунбобоев маҳалласи)”
|
|
13.
|
ВХ-518
|
ЭХП - Озодбош қишлоғи
|
|
14.
|
ВХ-561 й.т
|
“Консерва заводи - Мингўрик АШБ”
|
|
15.
|
ВХ-564 й.т
|
“Байтқўрғон қишлоғи - ТТЗ АШБ (Наврўз бозори орқали)”
|
|
16.
|
ВХ-576 й.т
|
“Гулистон МФЙ - Олмалиқ АШБ”
|
|
17.
|
ВХ-614 й.т
|
"Янгийўл АШБ - А.Темур МФЙ"
|
|
18.
|
ВХ-622 й.т
|
“Янгиқўрғон МФЙ - Бўка деҳқон бозори”
|
|
19.
|
ВХ-628 й.т
|
“Охангарон тиббиёт бирлашмаси - Охангарон шакар заводи”
|
|
20.
|
ВХ-629 й.т
|
“Паркент АШБ - Чотқол қишлоғи - Чирчиқ АШБ”
|
|
21.
|
ВХ-653 й.т
|
“Нурафшон АШБ - Оҳангарон деҳқон бозори”
|
|
22.
|
ВХ-689 й.т
|
"Мунчоқтепа маҳалласи - Охангарон сув оқова бошқармаси"
|
|
23.
|
ВХ-690 й.т
|
“А.Яссавий маҳалласи – Қўйлиқ деҳқон бозори”
|
|
24.
|
ВХ-705 й.т
|
“Бўка марказий бекати - Алхажар МФЙ (Бўстон МФЙ орқали)”
|
|
25.
|
ВХ-722 й.т
|
“Олмалиқ АШБ - Ой Булоқ МФЙ”
|
|