2021 йилнинг 1 сентябридан Россияга боришни режалаштираётган мамлакатимиз фуқаролари “COVID-19 сиз саёҳат қиламан” (Путешествую без COVID-19) иловаси орқали тақдим этилган “яшил” статус QR-кодини кўрсатишлари шарт бўлади.
QR-кодни олиш учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:
App Store, Google Play, AppGallery орқали “Путешествую без COVID-19” мобиль иловасини юклаш;
Мобиль илова юкланганидан сўнг уни ишга тушириш, тил ва геолокацияни танлаш;
Қайси давлатдан қайси давлатга кетаётганлигингизни белгилаш;
72 соатдан кўп бўлмаган вақтда ПЗР-тестини Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган лабораторияларда топшириш. Лаборатория ходимига тест натижасини “Путешествую без COVID-19” мобиль иловаси орқали олмоқчи эканлигингизни хабар бериш. Паспорт ва унинг серия рақамини киритиш;
Телефонингиздаги QR-код орқали лаборатория томонидан берилган тест натижаларини скан қилиш;
Чегарани кесиб ўтаётганингизда масъул ходимга QR-кодни телефонингиз экрани орқали тақдим этиш.
Ушбу илованинг вазифаси коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг мамлакатлар ўртасида эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашдан иборат.