Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

2022 йил якунлари бўйича "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ юк ташиш ҳажми 103,4% ўсган

Чоп этиш Саҳифани улашиш
01.06.2023 1792 Yangiliklar


"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ юк ташиш ҳажми 2022 йил якунларига кўра 103,4 фоизга ўсиб, 102,3 млн тоннани ташкил этди. Ички ташувларда ўсиш 3,2% ёки 61,7 миллион тоннани ташкил этди, халқаро ташувлардаги ўсиш эса 3, 9% ёки 40,6 миллион тоннани ташкил этди.

 

2023 йилнинг январь-апрель ойларида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ юк ташиш ҳажми 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 108,3 фоизга ўсиб, 35,9 млн тоннани ташкил этди.

 

Ички ташувларда ўсиш 0,1% ёки 19,8 миллион тоннани, халқаро ташувларда эса ўсиш 20,6% ёки 16,1 миллион тоннани ташкил этди. Темир йўл транспортида саноат маҳсулотларининг ташув динамикаси кузатилмоқда.