Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

​2023 йил 4 июнь куни “Ҳаж-2023” тадбири доирасида Тошкент-Мадина йўналиши бўйича илк парвоз амалга оширилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.06.2023 2827 Yangiliklar

 

2023 йилнинг 4-19 июнь кунлари Мадинага Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудий халқаро аэропортларидан, жумладан Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарларидан “Ҳаж-2023” тадбири доирасида 15 000 нафар зиёратчилар учун йўловчи авиаташувлари режалаштирилган.

 

Қатновлар “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан амалга оширилади. 2023 йил 4 июлдан 22 июлгача қайтиш авиақатновлари Жиддадан Ўзбекистон шаҳарларига режалаштирилган.