Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“ALSTOM” компанияси шаҳар жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.05.2022 5784 Yangiliklar

 

Бугун, 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Франциянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез хоним ҳамда “ALSTOM” компанияси вакиллари билан учрашди.
 
Учрашув аввалида Орелия Бушез хоним Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолатини юқори баҳолади. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан мамлакатимизнинг ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг суръатини эътироф этган ҳолда ушбу жараёнларда амалга оширилаётган лойиҳаларда бевосита француз компаниялари ҳам иштирок этишга катта қизиқиш билдираётганлигини таъкидлаб ўтди.
 
Мулоқот чоғида мамлакатимиз шаҳарларида жамоат транспорти тизими ва инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда лойиҳалар муҳокама этилди.
 
“ALSTOM” компанияси вакиллари учрашув давомида шаҳарларда рельсли транспорт тизимини йўлга қўйиш, уларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича амалга оширган лойиҳалари юзасидан тақдимот ўтказди.