Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 25 ноябрдаги “Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги тақдимномаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма катта прокурори Б.Машарипов вазирлик фаолиятини комплекс ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди. Ҳамда мазкур камчиликларни белгиланган муддатларда баратарф этиш юзасидан кўрсатма берди.
Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов бошчилигида ўтган мазкур йиғилишда департамент раҳбарлари ва бошқарма бошлиқлари тақдимномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни баратаф этиш масаласини атрофлича муҳокама этишди.
Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинма раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар доирасида Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда ҳудудлар кесимида танқидий ўрганиб чиқиш ишларини ташкил этиш ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинди.