Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Анқара – Тошкент – Анқара йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.04.2023 4470 Yangiliklar

 

Бугун, 18  апрель эрта тонг маҳаллий вақт билан соат 05:11 да Туркиянинг AnadoluJet авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

 

Анқара – Тошкент йўналишида илк қатновни амалга оширган авиакомпаниянинг Boeing 737-800 ҳаво кемасида 160 нафар йўловчи Тошкентга келди.

 

Анъанага кўра, ҳаво кемаси сув аркаси билан экипаж аъзолари ва йўловчилар эса “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти раҳбарияти, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси, Транспорт ҳамда Туризм вазирликлари ва авиакомпания вакиллари томонидан карнай ва сурнай садолари остида, гуллар билан тантанали равишда кутиб олинди.

 

Мазкур йўналишда авиақатновлар мунтазам равишда ҳафтада бир марта душанба кунлари, Анқарага эса сешанба кунлари бажарилади.

 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда, шунингдек, Ўзбекисон ва Туркия ўртасида Тошкент – Истанбул, Самарқанд – Истанбул, Фарғона – Истанбул, Урганч – Истанбул, Бухоро – Истанбул йўналишларида тайинланган авиакомпаниялар томонидан ҳафтасига 61 та рейс амалга оширилмоқда.