Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчилар диққатига

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.11.2022 5652 Yangiliklar

 

Халқаро автомобиль юк ташувларини амалга оширувчи хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига қуйидаги назорат ўтказиш пунктлари орқали Туркманистон ҳудудига кириш, чиқиш ва транзит ўтишга рухсат берилди.

 

“Туркманбоши халқаро денгиз порти”, “Ортиқ”, “Сарахас”, “Гарабогаз”, “Олтин асир”, “Дашогуз”, “Куняургенч”, “Фарап”, “Имомназар”, “Серхетабат”.

 

Хорижий ҳайдовчилар мамлакат ҳудудига кириш, чиқиш ва транзит ўтиш учун COVID-19 касаллигига чалинмаганлиги ва COVID-19 га қарши эмланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши лозим.

 

Назорат ўтказиш пунктларига етиб келган ҳайдовчилар COVID-19 касаллиги бор-йўқлигини аниқлаш учун экспресс-тестдан ўтказилади.

 

Текширув натижаларига кўра касаллик аниқланмаган хорижлик ҳайдовчиларга ташувларни амалга ошириш учун Туркманистон ҳудудига киришга рухсат этилади.

 

Шу билан бирга хорижий автотранспорт воситалари санитар тозалашдан ўтказилади.