Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Чэнду – Тошкент" йўналишда авиапарвозлар бошланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.01.2020 6160 Yangiliklar

Хитойнинг Чэнду шаҳри аэропортидан парвоз этган «Loong Air» авиакомпанияси самолёти Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. 

Аэропортда илк рейс билан юртимизга келган авиакомпания вакиллари ва йўловчилари тантанали равишда кутиб олинди.

Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси, Хитой авиация маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ва Туризимни ривожлантириш давлат қўмитасининг саъйи- ҳаракатлар натижаси ўлароқ Хитойнинг яна бир шаҳри Чэндудан Тошкентга авиақатновлар йўлга қўйилди.

Бундан аввал Хитойнинг «Zhejiang Loong Airlines» авиакомпанияси 2019 йилнинг 27 сентябрь кунидан эътиборан Сиань шаҳридан Тошкентга чартер рейсларни амалга оширишни бошлаган эди.

"Чэнду – Тошкент" йўналишда «Loong Air» авиакомпанияси парвозларни ҳафтасига уч маротаба бажаришни режалаштириган.