Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Deutsche Bahn билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.02.2022 4140 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси в.б. Хуснутдин Хасилов Германиянинг Deutsche Bahn темир йўл концернининг МДҲ ва Марказий Осиё давлатлари бўйича директори Михаэл Напеля бошчилигидаги делегацияси билан учрашди.
 
Учрашувда темир йўл транспорти ва логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.
 
Учрашув давомида Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов мамлакатимизнинг транспорт - логистика соҳасини ривожлантириш мақсадида Deutsche Bahn билан инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтди.
 
Шунингдек, ҳаракат таркибларини харид қилиш бўйича халқаро тендерларни ўтказишда немис мутахассисларинининг тажрибасини ҳам ҳисобга олиш зарурлигини қайд этиб ўтди.
 
Учрашув давомида томонлар транспорт ва логистика соҳасида Ўзбекистон ва Германия ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.