Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Deutsche Bahn транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.01.2020 8031 Yangiliklar

Бугун Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигида Deutsche Bahn компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Компаниянинг МДҲ бўйича директори Винсент ван Хаутен бошчилигидаги делегация вакиллари билан транспорт вазирнинг биринчи ўринбосари Илхом Махкамов музокаралар олиб борди.

Учрашувда жамоат транспорти соҳасида оператив бошқарув тизимини жорий этиш хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фаолиятини такомиллаштириш, юк ва йўловчи ташувларини ҳамда мамлакатимиз транзит ва логистика потенциалини ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Deutsche Bahn компанияси экспертларини жалб этган ҳолда ҳамкорликнинг бошланғич фазасида ишларни йўлга қўйиш бўйича  лойиҳа офиси ишини ташкил этишга келишиб олинди.

Учрашув якунида Транспорт вазирлиги ва Deutsche Bahn компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича меморандум имзоланди.