Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.04.2022 3216 Yangiliklar

 

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси такси хизмати билан шуғулланувчи тадбиркорлар орасида Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида такси хизматини ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича танлов эълон қилади.

Танловдан мақсад:

ташилаётган йўловчиларга қулай имкониятлар тақдим этган ҳолда шаффоф нарх муносабатини яратиш;

Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган таксилар хизматига чек қўйиш.

Танловда иштирок этиш учун 2022 йил 30 апрелга қадар ариза, ғоя тасвири ва концепцияси TOSHKENT@MINTRANS.UZ электрон почта манзилига юборилиши лозим.

Энг креатив ғоя танлов асосида сараланиб аэропорт ҳудудида татбиқ этилади.

Маълумотлар учун: +998 71 202-05-01 (327, 204)

Манзил: Тошкент шаҳри, Глинка кўчаси, 25-уй.