Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тартиби белгиланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.08.2020 5632 Yangiliklar

 

Ҳукумат қарори билан “Капитал, товар ва хизматлар (ишлар) экспорти ҳамда экспортни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ фаолиятни суғурта қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
Низомга кўра, экспорт юкларини ва уларни ташишларни суғурта қилиш тижорат ташкилотлари бўлган ва тегишли турдаги суғурталашни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
 
Суғурта қилдирувчи ким эканлигидан (экспорт қилувчи ёки молияловчи) келиб чиқиб суғурта шартномасининг бир неча тури фарқланади.
 
Суғурта шартномаларини тузишда қуйидагилар тақиқланади:
 
сиёсий таваккалчиликлар бўйича шартсиз франшиза (зарарнинг суғурта билан қопланмайдиган қисми) ўрнатилиши;
тижорат таваккалчиликлари бўйича шартсиз франшиза миқдори – суғурта пулининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши;
логистика таваккалчиликлари бўйича шартсиз франшиза миқдори – суғурта пулининг 5 фоизидан ортиқ бўлиши;
сиёсий таваккалчиликлар бўйича кутиш даври – 180 календарь кундан ортиқ бўлиши;
тижорат таваккалчиликлари бўйича кутиш даври – 90 календарь кундан ортиқ бўлиши;
логистика таваккалчиликлари бўйича кутиш даври – 30 календарь кундан ортиқ бўлиши.
 
Суғурта қилдирувчи аризалар ва ҳужжатларни суғурталовчига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда тақдим этишлари мумкин.
 
Суғурталовчи суғурта қилдирувчи томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан бошлаб 24 соат ичида тегишли суғурта шартномасини тайёрлайди ва унинг имзоланишини таъминлайди.
 
Суғурта товони суғурта ҳодисаси ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 15 календарь кунидан кечиктирмасдан тўланиши шарт.