Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Эрон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳоккама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.07.2022 3332 Yangiliklar

 

Бугун, 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Эрон Ислом Республикаси Саноат, кон ва савдо вазири ўринбосари, Савдони ривожлантириш ташкилоти раиси Алиризо Пеймонпок билан учрашди.

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, халқаро транспорт ва транзит йўлаклари имкониятларидан унумли фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.

Хусусан, томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва транзит йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қўшма қўмитани тузиш юзасидан фикр алмашишди.

Ҳар икки томон вакиллари мазкур қўмита фаолиятининг йўлга қўйилиши транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишига, Ўзбекистон ва Эронни, Афғонистон ҳамда Туркманистон орқали боғловчи янги йўлакларни аниқлашга, шунингдек, ҳамкорликда улардан оқилона фойдаланишга хизмат қилишига ишонч билдирди.