Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Фарғона – Истанбул – Фарғона йўналишида мунтазам қатновлар йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
31.03.2021 4312 Yangiliklar

 

Бугун, 31 март куни “Uzbekistan airways” авиакомпанияси Фарғона халқаро аэропортидан Туркиянинг Истанбул шаҳрига илк парвозни амалга оширди.

Airbus A320 neo ҳаво кемаси 132 нафар йўловчини Истанбул шаҳрига етказиб қўйди. Мазкур йўналишда парвозлар ҳафтада икки маротаба чоршанба ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади.


HY 277 Фарғона – Истанбул 08:50/12:30
HY 278 Истанбул – Фарғона 14:00/20:50


Авиачипталарни компаниянинг веб-сайтида, "Uzbekistan airways sales" ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкин!

Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00