Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Франция билан аэронавигация ва авиация хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик ривожлантирилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.01.2022 2850 Yangiliklar

 

Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигида Франция фуқаро авиацияси Бош бошқармаси делегацияси билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Франция ва Ўзбекистон ўртасида фуқаро авиацияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Учрашув давомида сўнги йилларда мамлакатимиз авиация соҳасини ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида фикр алмашилди.

Учрашув якунида томонлар фуқаро авиацияси соҳасининг аэронавигация ва авиация хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.