Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Халқаро ҳамкорлик

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.06.2022 3345 Yangiliklar

 

Бугун, 20 июнь куни Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Япониянинг “Pacific Consultants Co.,Ltd” консалтинг компанияси катта менеджери Акифуми Нишишата билан учрашди.

Учрашувда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) кўмагида “Pacific Consultants Co.,Ltd” компанияси ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистоннинг саноат тармоқларида, шу жумладан, транспорт соҳасида замонавий энергия самарадор ва энергия тежамкор технологияларга ўтиш ҳамда углерод нейтраллигига эришиш бўйича бошланган тадқиқот ишлари жараёнидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.     

Мазкур тадқиқотдан кўзланган асосий мақсад энергия алмашинувига ўтиш ва углерод нейтраллигига эришиш жараёнини жадаллаштириш юзасидан лойиҳа ва Япония тажрибаси асосида ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишдан иборатдир.

Япония томони тадқиқот ишлари доирасида жамоат транспорти, темир йўл транспорти ва авиация соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар бериш ҳамда кўмак кўрсатишни таъкилаб ўтди.   

Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов ушбу масалада ўзаро тажриба алмашиш, энергия самарадорликка эришиш жараёнида қўлланилаётган замонавий технологиялар билан яқиндан танишиш юзасидан ўзаро ҳамкорликда ўқув курсларини ташкил этиш бўйича таклифларни илгари сурди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олдилар.