Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Халқаро ҳамкорлик

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.12.2022 2458 Yangiliklar

 

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг 3-мажлиси доирасида 2022-2023 йилларда транспорт соҳасида ҳамкорлик бўйича амалий чора-тадбирлар режаси (“Йўл харитаси”) имзоланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири И.Махкамов ҳамда Россия Федерацияси Транспорт вазири В.Савельев томонидан имзоланган мазкур ҳужжатда томонлар транспорт хавфсизлиги соҳасида давлатларнинг қонунчилигида бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида икки томонлама ахборот алмашинувини ташкил этишга тайёрлигини билдирди.
 
Ушбу “Йўл харитаси”да Ўзбекистон – Россия ўртасида контейнер/рефрижератор юк ташишларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш кўзда тутилган.
 
Шунингдек, транспорт соҳасига, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг рақамли интеллектуал транспорт тизимига замонавий рақамли ечимларни жорий этиш ҳамда транспорт таълими соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари акс этган.