Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл лойиҳаси муҳокама қилинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.06.2022 4062 Yangiliklar

 

Бугун, 2 июнь куни “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича эксперт ишчи гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтди.
 
Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган учрашувда делегацияларга ХХРнинг Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси департамент директори ўринбосари Чжан Цзяньхуа хоним, Қирғизистон Республикаси транспорт ва коммуникация вазири ўринбосари Алмаз Тургунбаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов бошчилик қилишди.
 
Учрашувда темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишни жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди. Хусусан, ушбу йўналишда Хитой томонидан тақдим этилган иш режаси юзасидан фикр алмашилди.
 
Шунингдек, томонлар учрашув давомида дала тадқиқот ишларини бошлаш, ушбу жараёнда лойиҳа-қидирув институтларининг иштироки билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.