Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳудудларда норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарлар қоплаб берилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.04.2023 3407 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги “Ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 630-сонли қарорига мувофиқ ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишларида кўрилган зарарлар миқдори ҳар чорак якуни бўйича субсидия ажратиш йўли билан қоплаб берилмоқда.

 

Жумладан, 2023 йил биринчи чорак якунларига кўра ташувчиларнинг ҳисоб рақамларига жами 2 млрд 554, 1 млн сўм маблағ ўтказиб берилди.

 

Хусусан, Наманган вилояти 750,6 млн сўм, Фарғона вилояти 515,3 млн сўм, Самарқанд вилояти 339,8 млн сўм, Навоий вилояти 312, 4 млн сўм, Тошкент вилояти 249,3 млн сўм, Жиззах вилояти 103,4 млн сўм, Қорақалпоғистон Республикаси 71,4 млн сўм, Хоразм вилояти 64,6 млн сўм, Сурхондарё вилояти 26,6 млн сўм, Бухоро вилояти 14,6 млн сўм маблағлар қоплаб берилди.

 

Қолган вилоятлардаги ташувчилар томонидан кўрилган зарарлар миқдори бўйича ҳисоб-китоблар топширилмаган.