Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ҳуқуқий ахборот қонун устуворлиги гаровидир

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.08.2022 4363 Yangiliklar

 

Бугун, Транспорт вазирлиги марказий аппарати, ҳудудий транспорт бошқармалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари иштирокида Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш юзасидан семинар ўтказилди.
 
Вазирлик юридик бошқармаси томонидан ташкил этилган семинарда “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлашда Транспорт вазирлигида амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги тўғрисидаги масалани ўрганишда аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.
 
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш – қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Ушбу жараёнда эса ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
 
Шу нуқтаи назардан, ҳар бир соҳада қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, қабул қилиниш заруратини кенг жамоатчиликка етказиш, ушбу йўналишдаги ишларни тўғри ташкил этиш ниҳоятда долзарб масаладир.
  
Семинарда иштирок этган Адлия вазирлиги ҳукукий тарғибот ва маърифат бошқармаси етакчи маслаҳатчиси Нурмуҳаммедов Муслимбек Учқун ўғли айнан ушбу йўналишда ишларни тўғри йўлга қўйиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш билан боғлиқ жиҳатларга тўхталиб ўтди.