Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Hyundai Rotem Ўзбекистонда электропоездлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.10.2024 1585 Yangiliklar

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев “Hyundai Rotem” компаниясининг “Global Rail Group” раҳбари Квак Чоль Хун бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.

 

Учрашувда томонлар замонавий электропоездларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси юзасидан фикр алмашди.

 

Хусусан, Жанубий Кореянинг KORAIL компанияси томонидан бугунги кунда эксплуатация қилинаётган электропоездлар турини  маҳаллийлаштириш орқали ишлаб чиқариш таклифи юзасидан тақдимот ўтказилди.

 

Маҳаллийлаштириш асосида ишлаб чиқариш таклиф қилинаётган электропоездларнинг асосий техник хусусиятлари бўйича маълумотлар тақдим этилди.

 

Учрашув якунида томонлар лойиҳа бўйича қўшимча имкониятларни ўрганиш, таклифларни таҳлил қилиш ва янги ишлаб чиқариш ҳудудларини кўздан кечиришни келишиб олишди.