Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ижро интизоми самарадорлик омили  

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.01.2025 1252 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида Транспорт вазирлигига юклатилган вазифалар ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва ходимларнинг ижро масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Адлия вазирлиги масъул ходимлари раҳбарлигида Транспорт вазирлиги марказий аппарати ходимлари ва тизим ташкилотлари иштирокида ўқув-семинари ўтказилди.

 

Ўқув-семинари давомида 2024 йилда ijro.gov.uz тизимидаги назорат топшириқлари ижроси самарадорлиги якунлари тўғрисида, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш, ҳужжатлар билан ишлаш тартиби, ижро назоратини ташкил этиш, ижро интизомининг мониторингини олиб бориш, шунингдек, электрон ҳужжатлар ва уларнинг айланиш тизими билан ишлаш юзасидан маълумотлар берилди.

 

Муҳокама сўнгида қатнашчилар мавзуга доир ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.