Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ICAO аудиторлари Ўзбекистон Республикасида навбатдаги аудит текширувини ўтказмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.05.2023 3235 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича назоратни ташкил этиш устидан навбатдаги аудит текширувини ўтказиш мақсадида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) аудиторлари Ўзбекистонга ташриф буюришди.

 

Режага асосан, ICAO аудиторлар гуруҳи жорий йилнинг 17 – 29 май кунлари “Ўзавиация” агенлигида текширув олиб бориши, шунингдек, шу давр мобайнида "Uzbekistan Airways" АЖ ва унинг бўлинмаларига, "Ўзаэронавигация" ДУК марказига, "Panorama Airways" ва "Humo Air" авиакомпанияларига, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказига ташрифи режалаштирилган.

 

ICAO аудиторлари Ўзбекистонда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тизими ишлашини баҳолаш мақсадида комплекс текширув ўтказадилар, хусусан, ташриф доирасида авиакомпанияларда, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд аэропортларида ICAO стандартлари талабларининг амалий бажарилишини текширадилар.

 

Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу аудит фуқаро авиацияси соҳасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тизимини баҳолашнинг энг муҳим объектив воситаларидан бири ҳисобланади.

 

ICAO аудитидан муваффақиятли ва юқори даражада ўтиш Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб, миллий авиакомпанияларимизнинг жаҳон бозорида фаолият юритишини давом эттириш учун йўл очиб беради ва давлат имиджини кўтаради.

 

Жорий йилнинг 28 май куни ICAO аудиторлари гуруҳи томонидан текширув натижалари бўйича дастлабки ҳисобот тақдим этилади.