Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар транспорт вазирлари томонидан “Анқара декларацияси” қабул қилинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.02.2022 4095 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 2 февраль куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 11- йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоконференция шаклида бўлиб ўтган йиғилиш Туркия раислигида ИҲТ Котибияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Йиғилишда ИҲТга аъзо давлатлардан ташқари бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон делегациясига Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов раҳбарлик қилди.

Учрашув давомида иштирокчилар пандемиядан кейинги даврда транзит юк ташувларини енгиллаштириш ва тиклаш имкониятларини муҳокама қилди.

Шунингдек, минтақада юк ташиш барқарорлигини ошириш, жумладан, ИҲТ давлатлари орқали етказиб бериш занжирининг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича тавсияларни кўриб чиқишди.

ИҲТга аъзо давлатлар транспорт вазирларининг 11- йиғилиши якунлари бўйича “Анқара декларацияси” қабул қилинди.