Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Исроилнинг “Israel Aerospace Industries” концерни билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.07.2022 3576 Yangiliklar

 

Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Исроил аэрокосмик саноати” (Israel Aerospace Industries) концерни штаб-квартирасининг маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бўйича бош директори Евгений Шейнин билан учрашди.
 
Учрашувда фуқаро авиацияси соҳасида хизматлар кўрсатиш йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
 
Хусусан, "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонасида самолётларга техник хизмат кўрсатиш, ҳаво кемалари двигателларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш йўналишида ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларни йўлга қўйиш истиқболлари кўриб чиқилди.
 
Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олдилар.