Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Жамоат транспортида йўл ҳақи тўловларини амалга оширишнинг aвтоматлашган тизимини жорий этиш бўйича тайёргарлик

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.12.2019 6652 Yangiliklar

Жамоат транспортида йўловчиларни ташишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали аҳолига транспорт хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўлкира ҳақини йиғишда шаффофликни таъминлаш, жамоат транспортда йўловчи ташиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида 2020 йилдан эътиборан Транспорт вазирлиги томонидан “Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўл ҳақи тўловларини амалга оширишнинг aвтоматлашган тизимимини" босқичма-босқич равишда жорий этиш ишлари бошланади.

Айни дамда ушбу тизимни Тошкент шаҳрида жорий этишни бошлаш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Мазкур жараёнда хорижлик мутахассислар иштирокида Ягона умумреспублика процессинг марказида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги автобус саройлари ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ходимлари учун малака ошириш курслари бошланди. 

Рақамли технологиялар ва инновацион ечимларга асосланган йўл ҳақи тўловларини амалга оширишнинг aвтоматлашган тизими бўйича йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ходимларининг етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш мақсадида бу каби малака ошириш курслари барча автобус саройларида давом эттирилади.