Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ЙЎЛОВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА !!!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.04.2022 3542 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 15 март куни Республика махсус комиссиясининг Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирларга бағишлаб ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро йўловчи поездлар қатновларини ҳамда автобус йўналишларида паритет асосида йўловчи ташиш фаолиятини карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда қайта тикланиши маълум қилинган эди.

Жорий йилнинг 16 март куни Олмаота – Тошкент халқаро автобус йўналишида илк техник қатнов амалга оширилди. Ҳамда мазкур техник қатнов натижасидан келиб чиқиб, оммавий чипталарни сотиш куни ва йўлкира тарифлари қўшимча равишда эълон қилиниши ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 апрель санасидан бошлаб Нукус – Бейнеу – Нукус йўналишидаги 647/648-сонли поезд қатнови йўлга қўйилиши тўғрисида маълум қилинган эди.

Бироқ эпидемиологик вазият туфайли Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши баённомасига мувофиқ қўшни давлатда карантин чекловлари жорий этилганлиги сабабли халқаро йўловчи поездлари ва автобус қатновларини бошлаш санаси бошқа муддатга кўчирилди.

Айни дамда мамлакатларимиз ўртасида халқаро йўловчи поездлари ва мунтазам автобус қатновларини қайта тиклаш юзасидан Қозоғистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда.