Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Карантин даврида фаолият кўрсатувчи автобуслар учун махсус рухсатнома

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.03.2020 8573 Yangiliklar

Тошкент шаҳрида жамоат транспортлари қатнови тўхтатилиши муносабати билан Тошкент вилоятидан пойтахтга қатнаб ишловчи фуқароларга ҳамда улар ишлаётган корхона, ташкилот ва муассасаларга транспорт хизматини ташкил этишда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ шартнома асосида хизмат кўрсатиши мумкинлиги ҳақида аввал ҳам хабар берилган эди. 

Йўловчилар хавфсизлиги ҳамда транспорт воситасининг техник ва санитария талаблари асосида хизмат кўрсатишини билдириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамкорлигида махсус белги тайёрланди.

Ушбу белгида транспорт воситасининг тури ҳамда давлат белгиси кўрсатилади ва хизмат кўрсатувчи корхона муҳри билан тасдиқланади.

Бу транспорт воситаларининг техник ва санитар ҳолати талаб даражасида эканлиги билдиради.

Азиз йўловчилар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, транспорт хизматини ташкил этишда “Тошшаҳартрансхизмат”АЖ тасарруфидаги фақат ана шундай белгили автобуслардан фойдаланинг.

Корхона ва ташкилотлар “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибига кирувчи автобуслар хизматидан фойдаланишга зарурат туғилганда қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 1-тор А. Темур кўчаси 6 уй.
Телефон рақами: 71-244-18-63, 71-233-51-47