Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Карантин муддати тугаган юртдошларимиз поездда ўз уйларига етказилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.05.2020 6230 Yangiliklar

Мамлакатимиз ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19 коронавируснинг тарқалишига йўл қўймаслик учун барча зарур чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Республикамиз ички ва халқаро йўналишлардаги темир йўл қатновларини вақтинча тўхтатиш ҳам зарур чора-тадбирлардан бири.

Бироқ, темир йўлларда маҳаллий йўловчиларни ташувчи – "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ ўз фаолиятини бир кунга ҳам тўхтатгани йўқ. Маълумки, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида чет элдан қайтиб келган фуқаролар мамлакатимизнинг қатор вилоятларидаги турли тиббиёт муассасаларида карантин остига олинган. Ватандошларимиз карантин ўташ муддати тугаганидан сўнг, махсус ташкил этилган поездларда яшаш жойлари (вилоят, шаҳарлар)га етказилмоқда.

Қатъий дезинфекция қилинган йўловчи вагонларда улар юртимизнинг турли ҳудудларига ҳар куни элтиб қўйилмоқда. Бугунги кунга қадар жами 16 мингдан ортиқ киши махсус поездларда ташилди. Бугун, 4 май куни яна қарийиб 500 кишини ўз манзилларига етказиб қўйиш режалаштирилган.