Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Киев – Харков – Тошкент – Киев йўналишида чартер қатнови амалга оширилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.08.2020 5073 Yangiliklar

 

AllTrip.uz компанияси Windrose авиакомпанияси билан ҳамкорликда Украинадан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган йўловчилар учун Киев – Харков – Тошкент – Киев йўналишида чартер қатновини амалга оширади. 
 
Ўзбекистон фуқароларини Ватанга олиб келиш учун Киев – Харков – Тошкент чартер рейси жорий йилнинг 5 август кунига белгиланган. Тошкент – Киев йўналишидаги парвоз эса 6 август куни амалга оширилади. 
 
Авиачипта нархлари ва парвоз бўйича батафсил маълумотларни (+998 78) 140-00-00 телефон рақами орқали олиш мумкин бўлади.