Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Korea Expressway Coporation” корпорацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
24.05.2022 3645 Yangiliklar

 

Бугун, 24 май куни Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Жанубий Кореянинг «Korea Expressway Corporation» («KEC») корпорацияси хорижий лойиҳалар департаменти директори ўринбосари Ким Дэ Хо билан учрашди.
 
Учрашувда томонлар жорий йилнинг 11-15 апрель кунлари Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Корея Республикасига ташрифи якунлари бўйича имзоланган Меморандумда назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалий ижросини муҳокама этишди.
 
Хусусан, томонлар транспорт ҳамда йўл хўжалиги соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, грант маблағларини жалб қилган ҳолда истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
 
Ким Дэ Хо «KEC» корпорацияси Ўзбекистонда ДХШ асосидаги транспорт инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этишга катта қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди. Шунингдек, у мазкур йўналишда истиқболли лойиҳаларни биргаликда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги маблағларини жалб этган ҳолда амалга оширишни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.
 
Учрашув якунида томонлар муҳокама этилган масалалар юзасидан келгуси қадамларни белгилаб, ушбу йўналишда ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди.