Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Лицензиатлар ва лицензия талабгорлари диққатига!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.01.2021 8916 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 январдан юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш ҳамда юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш фаолият турларини лицензиялаш, шунингдек, автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш соҳасидаги 9 та фаолият тури бирлаштириш йўли билан бекор қилинмоқда. Натижада фаолият турлари 15 тадан 6 тага қисқартирилмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олиб мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида маъмурий регламент асосида яратилган идоралараро интеграллаштирилган электрон лицензиялаш дастурига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан ҳафта давомида профилактика ишларини олиб бориш мақсадида заруратга кўра қисқа муддатларда тизимда узилишлар кузатилиши мумкин.