Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

LOT Polish Airlines авиакомпанияси Варшавадан Тошкентга тўғридан тўғри қатновларни йўлга қўйди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
21.03.2023 2999 Yangiliklar

 

Бугун, 21 март куни маҳаллий вақт билан соат 18:03 да “LOT Polish Airlines” авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

 

Варшава – Тошкент – Варшава йўналишида илк қатновни амалга оширган Boeing 787 Dreamliner ҳаво кемаси анъанага кўра тантанали равишда сув аркаси билан кутиб олинди.

 

Йўловчилар ва экипаж аъзоларини карнай-сурнай садолари остида Транспорт вазирлиги, Маданият ва туризм вазирлиги вакиллари, Польшанинг Ўзбекистондаги элчиси, “Uzbekistan airports” компанияси раҳбарияти гуллар билан қарши олди.

 

Авиакомпания июнь ойи ўрталарига қадар ушбу йўналишда ҳар 10 кунда бир марта чартер асосида парвозларни амалга оширади. Кейинги босқичда Варшава – Тошкент – Варшава йўналишида қатновлар мунтазам равишда бажарилиши режалаштирилган.