Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Малайзиянинг AirAsia X авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўяди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.02.2025 878 Yangiliklar

“Ўзавиатция” агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Малайзия Давлати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро Битимга асосан 2025 йил 3 февралида “AirAsia X Berhad” авиакомпаниясига Ўзбекистон Республикасига Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди.

 

Авиакомпания томонидан мазкур йўналишда парвозлар A330 ҳаво кемасида амалга оширилади.

 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда икки давлат ўртасида мунтазам авиақатновлар “Uzbekistan Airways” АЖ (ҳафтанинг чоршанба ва якшанба кунлари) ва “Batik Air” (ҳафтанинг душанба, жума ва шанба кунлари) томонидан Тошкент – Куала-Лумпур йўналишида ҳафтасига жами 5 та қатнов амалга оширилмоқда.

 

2024 йилда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида жами 49 749 та йўловчи ташилган.