Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Махсус поезд рейслари орқали Самара ва Екатеринбургдан икки мингга яқин юртдошимиз олиб келинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.09.2020 5772 Yangiliklar

 

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Самара вилоятидан, шунингдек, Екатеринбургдан олиб келиш учун “Тошкент–Кинел–Тошкент” ҳамда “Тошкент–Екатеринбург–Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 12 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 834 нафар юртдошларимиз билан “Кинел” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд бугун эрта тонгда Самарқанд шаҳрига етиб борди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда вилоятдаги карантин зоналарига етказилди.

Шунингдек, 847 нафар юртдошларимиз билан 12 сентябрь куни Екатеринбургдан Ўзбекистонга жўнаган поезд ҳам бугун эрта тонгда Тошкент шимолий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.