Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

МИЛЛИЙ ТАШУВЧИЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ  

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.02.2025 205 Yangiliklar

Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи Жамшид Каримов раҳбарлигида автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи миллий ташувчилар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувда халқаро юк ташувлари жараёнида миллий ташувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида дуч келаётган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.

 

Жумладан, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя қилишларини назорат қилишда автомобиль йўлларидаги мавжуд инфратузилмани янада яхшилаш лозимлиги таъкидланди.

 

Шунингдек, “Қамчиқ” довонидан ўтиб, Тошкент вилоятига кириб келаётган ва халқаро йўналишда фаолият олиб борувчи транспорт воситаларининг белгиланган вазн ва ҳажм параметрларига қўйилган талабларни қатъий назоратга олиш, бунда қайта жиҳозланган автотранспорт воситаларига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан масъулларга топшириқ берилди.