Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Минскда "Беларус транспорт ҳафталиги - 2024" халқаро ихтисослаштирилган форуми бошланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.09.2024 1034 Yangiliklar

Форумнинг очилиш маросимида Беларус бош вазирининг ўринбосари Анатолий Сивак, Беларус транспорт ва коммуникациялар вазири Алексей Ляхнович, Евроосиё иқтисодий комиссияси энергетика ва инфратузилма бўйича Ҳайъат аъзоси (вазир) Арзибек Кожошев, Россия транспорт вазирининг ўринбосари - давлат котиби Дмитрий Зверев, Қозоғистон транспорт вазирининг ўринбосари Сатжан Аблалиев, Озарбайжон транспорт ва рақамли ривожланиш вазирининг ўринбосари Жавид Гурбанов, Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Илҳомжон Абдугафаров иштирок этишди.

 

Форум доирасида "Транспорт ва логистика"ихтисослаштирилган кўргазмаси ўтказилмоқда. "Евроосиё транспорти ва логистикаси: янги имкониятлар" ялпи Мажлиси ва МДҲ иштирокчи-мамлакатларининг транспорт бўйича мувофиқлаштирувчи мажлиси тармоқ кенгашлари 14-сессиясининг Евроосиё иқтисодий комиссияси ва Иттифоқ давлатининг доимий қўмитаси вакиллари иштирокидаги ялпи Мажлиси бизнес дастурининг асосий тадбирлари бўлди.