Қирғизистон Республикасидан биринчи юк поезди 21. 01. 2020 йил Қорасув (Қирғизистон) шаҳардан Батуми (Грузия) шаҳрига жўнаб кетди. Мултимодал транзит йўлаги орқали жўнатилган 49 систернадан (мазут) иборат таркиб Ўзбекистон ҳудудидан режалаштирилган 36 соат ўрнига 33 соатда йўл босиб ўтди.
Мазкур лойиҳа, яъни Ўзбекистон орқали юкларни жўнатишни амалга ошириш муваффақиятли амалга оширилди ва бугунги кунгача таркибида яна 48 та мазут ортилган систернали юк поезди Қорасувдан Батумига жўнаб кетди. Ушбу транзит мултимодал йўлагидан навбатдаги юк жўнатиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 2019 йил 19-20 декабр кунлари беш мамлакат – Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон темир йўллари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув доирасида иштирокчилар "Осиё-тинч океани мамлакатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Европа" халқаро мултимодал маршрутини ривожлантириш бўйича мазкур тадбирнинг аҳамияти, контейнер пойездларини жадаллик билан ўтказиш ва ягона тарифларни қўллаш бўйича ягона ёндашувларни ишлаб чиқиш билан келишдилар, бу эса нафақат Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари ўртасида, балки Ёвропа ва Осиё қитъасининг бошқа давлатлари билан савдо ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт Вазирлиги ахборот хизмати