Мустақиллик – ҳар бир юртдошимиз учун энг улуғ ва энг азиз саналган бебаҳо буюк неъмат, улуғ байрам. Бу йил юртдошларимиз Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллигини “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" эзгу ғояси остида катта шодиёна билан кутиб олмоқда.
Ватанимиз мустақиллигининг шонли 31 йиллик байрами арафасида Транспорт вазирлигида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ташкил этилган тадбирда эл суйган ижодкор, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбеков иштирок этишди.
Тадбир меҳмонлари давлатимиз мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлаб ўтишди.
Мамлакатимизда мустақиллик байрами халқимиз томонидан энг азиз ва энг улуғ байрам сифатида кенг нишонланиши она диёримиздаги тинчлик, осуда ҳаёт ва барқарорликнинг ёрқин намунаси эканлиги тадибир қатнашчилари томонидан эътироф этилди.