Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Ўзавиация” Агентлиги ҳаво кемалари эксплуатантларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар беришини бошлади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.02.2020 6620 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5584-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Аэронавигация маълумотлари тўпламига “Ўзавиация” агентлиги ҳаво кемалари эксплуатантларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар бериш бўйича ваколатли орган эканлигини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.

Шу муносабат билан,  2020 йил 27 февралдан бошлаб “Ўзавиация” Агентлиги ҳаво кемалари эксплуатантларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар беришни бошлади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик парвозларни амалга ошириш учун рухсат олиш тўғрисидаги батафсил маълумотларни қуйидаги манзил бўйича олиш мумкин: