Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ номидан ҳамдардлик билдирилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
19.12.2019 6891 Yangiliklar

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида юз берган бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлганларнинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси таъзия изҳор этиб қуйидагиларни алоҳида таъкидлаб ўтди: "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг барча ходимлари номидан ва шахсан ўз номимдан, авваламбор ҳалок бўлганларнинг оилаларига, қариндош ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этаман. 

Юрагим тузатиб бўлмайдиган йўқотишдан қайғу ва ҳамдардликка тўла. Ҳотирамизда маҳрум бўлганлар ҳар доим биз учун ўз яқинларига кўп яхшиликлар қилган ҳақиқий қаҳрамонлар бўлиб қоладилар!. . .

Инсон ҳаёти бебаҳо ва яқинларини йўқотган оилаларнинг ушбу тузатиб бўлмайдиган йўқотишларини ҳеч қандай моддий ёрдам қопламайди. Ўз номимдан шуни ваъда қиламанки, биз фожиали вафот этганларнинг оилалари учун муносиб ҳаётни таъминлаш учун барча шароитларни яратишга тайёрмиз! "

Маълумот учун: Бугун, ҳукумат комиссиясининг топшириғига биноан Тошкент шаҳридаги Юнусобод метро линияси қурилиш майдончасида тупроқнинг қулаши сабаблари ва оқибатларини ўрганиш бўйича 100 миллион сўм маблағ ажратилиб, ҳар бир оилага етказиб берилди. Шунингдек, қурбонларнинг оилалари учун мотам тадбирлари ва дафн маросимларини ташкил этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш топширилди.