Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вирусология шифохонасининг қурилишида иштирок этмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.04.2020 6720 Yangiliklar

Маълумки, Тошкент вилояти Зангиота туманида умумий майдони 130 гектар бўлган ҳудудда иккита вирусология шифохонасини ўз ичига олган ихтисослаштирилган тиббиёт мажмуасини барпо этиш бўйича қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда. Ушбу шифохоналардан бири 5000 минг ўринга мўлжалланган бўлиб, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан барпо этилмоқда. Айни пайтда, шифохонанинг 1000 ўринга мўлжалланган қисмидаги қурилиш ишларининг 75 фоизи бажарилди.

Қурилиш объектида қарийиб 2000 нафар қурувчи ва соха мутахассислари ишламоқда ҳамда кўплаб махсус қурилиш техникаси жалб этилган. Ҳозирда, асосий пойдевор ишлари тугалланган бўлиб, бинонинг деворлари махсус енгил конструкциялар асосида қад кўтарди. Лойиҳага кўра, бу ерда жарроҳлик ва туғруқхона бўлимлари, даволаш ва муолажа хоналари, шунингдек, анализларни таҳлил қилиш, шу жумладан, карантин учун янги келган беморлар учун алоҳида клиник-диагностика лабораторияси қурилмоқда. Шифокор ва тиббиёт ходимлари учун алоҳида кабинетлар, ошхона, кир ювиш учун алоҳида хоналар барпо этилмоқда. Шифохона биносида хоналарда замонавий ҳавони мўтадиллаштирувчи ва кислород таъминоти тизимлари ўрнатилмоқда. Барча қурилиш ишлари зарур санитария-гигиена меъёрларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда.

Қурилиш икки сменада амалга оширилмоқда. Ушбу бунёдкорлик жараёнида иштирок этаётган қурувчилар ва мутахассислар учун барча зарур шароитлар яратилган. Улар кунига уч марта иссиқ овқат билан таъминланмоқда.