Ашхободда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Тürkmendemirýollary" агентлиги, ҳамда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги транспорт ва коммуникация агентлиги вакиллари ўртасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашув иштирокчилари томонидан ўзаро ҳамкорлик ривожининг ижобий динамикаси ва бугунги кунда бошқа транспорт турлари билан ҳамкорликда икки мамлакат иқтисодиёти ва аҳолининг эҳтиёжлари таъминланаётгани қайд этилди.
Мультимодал транспорт йўлаклари бўйлаб контейнер юк ташишни ташкил этиш, транзит қатновларида юк ташишни кўпайтириш, инфратузилмани ривожлантириш ва саноат кооперацияси соҳадаги ҳамкорлик ҳамда бошқа қатор масалалар муҳокама қилинди.
Томонлар келгусида ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, темир йўл транспорти орқали ҳаракатланаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида дастлабки маълумот алмашиш, ҳаракат таркибининг хизмат муддатини мукаммал таъмирлаш, модернизация қилиш ва узайтириш соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш, юкларни ташиш ҳажмини янада ошириш учун ўзаро ҳамкорлик амалиётини давом эттириш, шунингдек, инфратузилма лойиҳаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Учрашув якунида тегишли протокол имзоланди.