Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида янги йўналишларда авиақатновлар йўлга қўйилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
19.12.2024 417 Yangiliklar

2024 йил 18 декабрь куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Ўмон Султонлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Вафо Жабра Нассера Ал-Бусаиди, Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компаниясининг бош ижрочи директори Омар Баҳром билан учрашув ўтказди.

 

Учрашувда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, логистика ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўналишидаги алоқаларни чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар виза режимининг соддалаштирилиши, инфратузилмани ривожлантиришга инвестицияларнинг кўпайтирилиши мамлакатлар ўртасида йўловчи ва юк ташиш ҳажмининг ошишига сезиларли ҳисса қўшишини таъкидладилар.

 

Шу муносабат билан томонлар Oman Air авиакомпанияси томонидан Маскат – Тошкент – Маскат йўналишида ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига мунтазам авиақатновларни тез фурсатда йўлга қўйиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.