Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Россия транспорт вазирлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
19.11.2024 1141 Yangiliklar

Бугун, Москвада "Транспорт ҳафталиги – 2024" тадбири ўз фаолиятини бошлади. Россия Федерацияси Транспорт вазирлиги томонидан 17-маротаба ташкил этилган тадбир доирасида "Транспорт-2024" форуми ва кўргазмаси ҳам ўтказилмоқда.

 

"Транспорт ҳафталиги – 2024" доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов ҳамда Россия Федерацияси транспорт вазири Роман Старовойт ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

 

Томонлар ўзаро ҳамкорликда темир йўл инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланиш масалаларини муҳокама этишди.

 

Учрашув якунида томонлар вазирликлар ўртасида темир йўл инфратузилмасини қуриш бўйича ҳамкорликни ташкил этиш юзасидан ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.