Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

“Форма Р” ахборот тизими ишга туширилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.07.2023 2372 Yangiliklar

Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатномалар хорижий авиакомпанияларга электрон шаклда тақдим этилади

 

Хорижий авиакомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиаташувларни амалга ошириш учун рухсатномаларни онлайн расмийлаштириш имконини берувчи “Форма Р” ахборот тизими ишга туширилди.

 

Эндиликда хорижий авиакомпания расмий вакили air.uztrans.uz манзили орқали белгиланган шаклда онлайн ариза тўлдиради. Шу кунга қадар мазкур жараён анъанавий усулда, қоғоз кўринишидаги рухсатномаларни расмийлаштириш орқали амалга оширилиб келинаётган эди.

 

Ушбу ахборот тизимининг ишга туширилиши ва жараённинг рақамлаштирилиши натижасида ортиқча қоғозбозлик ва оворагарчиликнинг олди олинди. Бунинг натижасида рухсатнома расмийлаштириш жараёнида вақт сарфи сезиларли даражада камайтирилди.

 

Рухсатномани келишиш жараёнида, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва “Ўзаэронавигация маркази” ДУК ҳамда “Uzbekistan Airports” АЖ томонидан кўриб чиқилади ва транспорт вазири ўринбосари томонидан махсус шакллантирилган QR-кодга электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади.