Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

OLDI онлайн маълумотлар алмашинувига ўтиш

Чоп этиш Саҳифани улашиш
31.05.2023 3272 Yangiliklar

 

2023 йил 30 майдан Тошкент ҳаво ҳаракатини бошқариш автоматлаштирилган тизими маркази Актобе (Қозоғистон) ҳаво ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими маркази билан OLDI (on-line Data Interchange)  протоколи бўйича "овозсиз" йўналтириш ва ўзаро ҳамкорлик тартибини жорий этди.

 

OLDI  - бу қўшни ҳаво ҳаракатини бошқариш органлари ўртасида жорий парвоз маълумотларини мувофиқлаштириш ва узатиш протоколи ҳисобланади. Унинг асосий мақсади ҳаво ҳаракатини бошқариш органлари ўртасида фойдали маълумотларни мувофиқлаштириш ва алмашишни автоматлаштириш ҳамда стандарт хабарларни ўз вақтида етказиб беришни таъминлашдир.

 

Чуни таъкидлаш керакки, OLDI протоколини амалга ошириш бўйича ушбу лойиҳа биринчи халқаро тажриба бўлиб, илгари ушбу протокол фақат маҳаллий даражада татбиқ этилган эди. Келгусида Чимкент, Ўш, Бишкек, Душанбе, Хўжанд ва бошқа ҳаво ҳаракатини бошқариш марказлари билан OLDI  протоколини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.